• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image

14 январь куни соат 18:12 да Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишининг «Туркистон» метро бекатида содир бўлган қисқа туташув тутун пайдо бўлишига олиб келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

«Кодну» / Telegram.

Станциядаги йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. Жабрланганлар йўқ. Айни вақтда носозликлар бартараф этилган, метрополитен ҳаракати тикланди, деб хабар қилди ФФВ.

Гувоҳларнинг айтишича, метро бекатига бешта ўт ўчириш бригадаси етиб келган. ФФВ ёнғин бўлмаганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар