• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши ташкил топганининг 30 йиллигига бағишланган йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда МДҲ интернет портали хабар бермоқда.

Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари ҳам иштирок этди.

Мудофаа вазирликлари вакиллари Ҳамдўстлик давлатлари чегараларида юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилиб, миллий хавфсизликка чақириқ ва таҳдидларга биргаликда жавоб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этдилар.

Кенгаш аъзоларининг қўшма баёнотида МДҲ давлатларининг ҳарбий соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги очиқ, блокланмаган характерга эга экани ва учинчи давлатларга қарши қаратилмагани, барқарор шериклик алоқалари, миллий манфаатларни ўзаро ҳурмат қилиш, ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган, дейилади ҳисоботда.

Фото: e-cis.info.

Учрашувда қўшма ҳарбий тизимларни ривожлантириш бўйича кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Портал маълумотларига кўра, қўшма (ягона) алоқа тизимини қуриш ва ягона давлат радиолокацион идентификация тизими фаолиятини такомиллаштириш йўллари белгилаб олинди, гуманитар миналардан тозалаш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма муҳандислик бўлинмасини шакллантириш бўйича вазифалар белгиланди. Ҳамдўстлик мамлакатлари қуролли кучлари авиацияси, МДҲнинг ягона ҳаво мудофаа тизимини молиялаштириш масалалари келишиб олинди.

2025 йилгача МДҲ давлатлари қуролли кучларини метрологик таъминлашни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар дастури тасдиқланди.

Шунингдек, Вазирлар Кенгаши 2023 йилда Ўзбекистонда курсантларнинг иккинчи ҳарбий спорт ўйинларини ўтказишни қўллаб-қувватлади.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари «Россиянинг Украинадаги махсус операциясини ҳисобга олган ҳолда дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни» таҳлил қилган.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар