• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

22 май куни «кучли бешлик» чемпионатларининг яна икки вакилида чемпион жамоалар номи аниқ бўлди. Сўнгги турда «Манчестер Сити» ўз тарихида 8-бор Англия чемпионига айланган бўлса, Италияда «Милан» 11 йиллик танаффусдан сўнг, яна Италия чемпионига айланди. Шунингдек, лигаларда еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритган клублар номи ҳам маълум бўлди. «Кучли бешлик» чемпионатларида сўнгги ўринларни эгаллаган бир қатор жамоалар учун эса бош дивизион эшиклари энди берк.

Англия Премьер-лигаси

Кеча Англия Премьер-лигасида сўнгги 38-тур учрашувлари ўтказилди ва унда «Манчестер Сити» кетма-кет иккинчи чемпионликни расмийлаштирди. Еврокубоклар иштирокчиси ва лигани тарк этадиган барча жамоалар номи ҳам маълум бўлди. «Сити» сўнгги турда Жеррард мураббийлигидаги «Астон Вилла»га 76-дақиқагача 0:2 ҳисобида ютқазаётганига қарамай, ўйин охиригача камбэк уюштирди — 3:2. Натижада, Гвардиола жамоаси «Ливерпуль»га имконият қолдирмай, кетма-кет иккинчи чемпионликни қўлга киритди.

«Манчестер Сити» — Англия Премьер-лигаси ғолиби. Фото: FC Manchester City

Демак, «Ливерпуль» 2-ўрин; «Челси» ва «Тоттенхэм» эса ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқишди. «Арсенал» ва «МЮ» Европа лигасида ўйнайдиган бўлди. Лондоннинг яна бир жамоаси «Вест Хэм» эса Европа Конференциялар лигасида қатнашади.

«Бёрнли», «Уотфорд» ва «Норвич» Премьер-лигани тарк этади.

«Фулҳэм» Чемпионшип ғолиби сифатида ва «Борнмут» иккинчи ўринни эгаллаган жамоа бўлиб Англия Премьер-лигасига қайтди. Учинчи жамоа эса 29 май куни «Хаддерсфилд Таун» ва «Ноттингем Форест» клублари ўртасида бўлиб ўтадиган ўтиш ўйинидан сўнг аниқ бўлади.

Энг яхши тўпурарлар: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва Сон Хён Мин («Тоттенхэм») — 23 гол.

Энг яхши плеймейкер: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 13 та ассист.

Испания «Ла лига"си

Испанияда «Реал Мадрид» 30 апрель куни Каталониянинг «Эспаньол» клубини мағлуб этиб, 35-бор «Ла лига» ғолибига айланган эди. Мавсум стартини яхши бошлаган мадридликлар, охиригача пешқадамликни мустаҳкам ушлаб қолишди. «Қаймоқранглилар» иккинчи ўриндаги «Барса»дан 13 очко кўпроқ жамғариб, мавсумни якунлаганиёқ Карло Анчелотти шогирдларида «Ла лига» давралари яхши ўтганидан далолат беради.

«Қироллик клуби» — Испания чемпиони. Фото: AFP

Кучли учликдан Мадриднинг бошқа бир жамоаси «Атлетико» ўрин олган бўлса, Чемпионлар лигасига сўнгги йўлланмани «Севилья» қўлга киритди. «Бетис» ҳамда «Реал Сосьедад» Европа лигасида ўйнаса, ЕЧЛнинг бу йилги мавсумида ярим финалгача етиб келган «Вильяреал» Европа Конференциялар лигасида иштирок этади.

«Гранада», «Леванте», «Алавес» эса «Ла лига»ни так этади.

Испаниянинг иккинчи дивизионида ҳали мавсум якунланмаган. «Ла лига»га ўтиш ўйинларининг ярим финал ва финал беллашувлари 2−6 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Энг яхши тўпурар: Карим Бензема («Реал») — 27 гол

Энг яхши плеймейкер: Усмон Дембеле («Барселона») — 11 та ассист.

Италия «А серия"си

2021/22 мавсумда Италияда чемпионлик учун кураш ниҳоятда қизғин кечди. Скудетто учун бир йўла уч клуб жиддий кураш олиб боришди. Охирги турларга келиб, ўзида мустаҳкам ишонч пайдо қилган «Милан» 11 йил деганда яна Италия чемпионига аланди. «Қизил-қоралар»дан кейин шаҳарнинг бошқа бир клуби «Интер», учинчи ўринни «Наполи» эгаллаган бўлса, «Ювентус» тўртликка кириб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

«Милан» — Италия чемпиони. Фото: AC Milan

Бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаган Римнинг икки клуби — «Лацио» ва «Рома» эса Европа лигасида ўйнайдиган бўлди. «Фиорентина» Европа Конференциялар лигасида иштирок этади. А серияни тарк этган клублар — «Кальяри», «Женоа» ҳамда «Венеция» кейинги мавсумни Б серияда ўтказишади.

Италия «Б серия"сидан «Лечче» ва «Кремонезе» юқори дивизионга чиққан бўлса, яна бир ўрин учун «Пиза» ва «Монца» жамоалари ўзаро беллашишади.

Энг яхши тўпурар: Чиро Иммобиле («Лацио») — 27 гол

Энг яхши плеймейкер: Доменико Берарди («Сассуоло») — 14 та ассист.

Германия «Бундеслига"си

Одатда Германияда чемпион жамоа номи мавсум якунланишига 6−7 тур қолганда маълум бўлиб улгурар эди. Бу йил Бундеслига ғолиби охирги тур ўйинларига уч тур қолганда аниқ бўлди. Пешқадам «Бавария» ўз уйида «Боруссия Дортмунд»ни қабул қилиб, йирик 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва кетма кет 10-чемпионликни расмийлаштирди. Чемпионлар лигаси йўлланмасига эса бу икки клубдан ташқари «Байер» ҳамда «Лейпциг» жамоалари эга чиқишди. «Унион» ва «Фрайбург» Европа лигасида иштирок этса, «Кёльн» Европа Конференциялар лигасида ўйнайди.

Маълумот ўрнида, «Айнтрахт Франкфурт» Европа лигасида ғалаба қозониб, кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида Германия шарафини ҳимоя қиладиган жамоалар сони бештага оширилишига эришди.

«Бавария» — Бундеслига ғолиби. Фото: MARCA

«Армения» ва «Гройтер» клублари Германия бош дивизионини тарк этди. «Герта» ўтиш ўйинларида қатнашиб, ғалаба қозонса, яна Бундеслигада иштирок этиши мумкин бўлади.

Германия иккинчи лигасида «Шальке 04» ва «Вердер» «Бундеслига»га чиқди. «Гамбург» эса ўтиш ўйинида «Герта» билан куч синашади.

Энг яхши тўпурар: Роберт Левандовски («Бавария») — 35 гол

Энг яхши плеймейкер: Томас Мюллер («Бавария») — 18 та ассист.

Франция «Лига 1»

Францияда «Пари Сен-Жермен» 34-турга келиб «Лига 1» ғолиблигини нақд қилди. Бу парижликлар учун ўз тарихидаги 10-Франция чемпионлиги бўлди. Айтиш жоизки, ўтган йили ёзда француз клуби бир қатор шов-шувли трансферлар билан кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Шунга қарамай, Париж клуби мавсум ўрталарида озроқ қийинчиликларга учради, иккинчи даврада эса Почеттино шогирдлари яхши стартни қайд этиб, асосий рақобатчилардан анча олдинга ўтиб кетишди ва охирги тургача пешқадамликни сақлаб қолишди.

ПСЖ — Франция чемпиони. Фото: PSG

Маълумки, Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун Франция чемпионатига иккита йўлланма берилади. «Лига 1» да ғолиб бўлган клубдан ташқари иккинчи ўрин эгасига бериладиган йўлланма учун бир йўла 4 жамоа курашди — «Марсель», «Ренн», «Ница» ва «Монако». Якунда йўлланма чемпионатда 71 очко жамғариб, иккинчи ўринни олган «Олимпик Марсель» жамоасига насиб этди. Ўз навбатида, «Монако» ЕЧЛ саралаш баҳслари учун бўладиган беллашувларда иштирок этса, «Ренн» Европа лигасида ўйнайди. «Лига 1» да бешинчи ўринни эгаллаган «Ницца» эса Европа Конференциялар лигасида ўйнайди.

«Мец» ва «Бордо» кейинги мавсумда «Лига 1» да қатнашмайди. «Сент-Этьен» эса ўтиш ўйинларида ғолиб бўлса, яна Франция олий дивизионида иштирок этиши мумкин бўлади.

Франция иккинчи лигасида «Тулуза» ва «Аяччо» «Лига 1»га чиққан бўлса, «Осер» ўтиш ўйинида «Сент-Этьен» билан куч синашади.

Энг яхши тўпурар: Килиан Мбаппе («ПСЖ») — 28 гол

Энг яхши плеймейкер: Килиан Мбаппе («ПСЖ») — 17 та ассист.

Бошқа лигаларда

Ўз навбатида, Европадаги аксар чемпионатларда ҳам мавсум якунланиб, еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритган ва саралаш беллашувларида қатнашадиган жамоалар маълум бўлиб улгурди:

Португалия

  • Чемпион — «Порту»;
  • Чемпионлар лигасида (3 жамоа): «Порту» (гуруҳ босқичи), «Спортинг» (гуруҳ босқичи), «Бенфика» (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Брага» (гуруҳ босқичи);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Жил Висенте» (саралаш), «Витория Гимарайнш» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Дарвин Нуньес («Бенфика») — 26 гол.

Нидерландия

  • Чемпион — «Аякс»;
  • Чемпионлар лигасида (2 жамоа): «Аякс» (гуруҳ босқичи), ПСВ (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Фейеноорд» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Твенте» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Себастьен Аллер («Аякс») — 21 гол.

Австрия

  • Чемпион — «Ред Булл Зальцбург»;
  • Чемпионлар лигасида (2 жамоа): «Ред Булл Зальцбург» (гуруҳ босқичи), «Штурм» (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Аустрия» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Вольфсберг» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Карим Адейеми («Ред Булл Зальцбург») — 17 гол.

Шотландия

  • Чемпион — «Селтик»;
  • Чемпионлар лигасида (2 жамоа): «Селтик» (гуруҳ босқичи), «Рейнджерс» (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Хартс» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Данди Юнайтед» (саралаш), «Мазервелл» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Риган Чарльз-Кук («Росс Каунти»), Гиоргос Якумакис («Селтик») — 13 гол.

Россия

  • Чемпион — «Зенит»;
  • Россия жамоалари 2022/2023 мавсумда еврокубокларда иштирок этишмайди.

Энг яхши тўпурар: Гамид Агаларов («Уфа») — 18 голов.

Сербия

  • Чемпион — «Црвена Звезда»;
  • Чемпионлар лигасида (1 жамоа): «Црвена Звезда» (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Партизан» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Чукарички» (саралаш), «Раднички» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Рикарду Гомеш («Партизан») — 29 гол.

Украина

  • Чемпион — «Шахтёр» (чемпионат эрта якунланди);
  • Чемпионлар лигасида (2 жамоа): «Шахтёр» (гуруҳ босқичи), «Динамо» Киев (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Днепр-1» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Заря» (саралаш), «Ворскла» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Артём Довбик («Днепр-1») — 14 гол

Бельгия

  • Чемпион — «Брюгге»;
  • Чемпионлар лигасида (2 жамоа): «Брюгге» (гуруҳ босқичи), «Юнион» (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Гент» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Андерлехт» (саралаш), «Антверпен» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Дениз Ундав («Юнион») — 25 гол.

Швейцария

  • Чемпион — «Цюрих»;
  • Чемпионлар лигасида (1 жамоа): «Цюрих» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (3 жамоа): «Базель» (саралаш), «Лугано» (саралаш), «Янг Бойз» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Джордан Пефок («Янг Бойз») — 22 гол.

Греция

  • Чемпион — «Олимпиакос»;
  • Чемпионлар лигасида (1 жамоа): «Олимпиакос» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (3 жамоа): ПАОК (саралаш), «Панатинаикос» (саралаш), «Арис» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Ясмин Куртич (ПАОК) — 15 гол.

Чехия

  • Чемпион — «Виктория» Пльзень;
  • Чемпионлар лигасида (1 жамоа): «Виктория» Пльзень (саралаш);
  • Европа лигасида (1 жамоа): «Словацко» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (3 жамоа): «Славия» (саралаш), «Спарта» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Жан-Давид Богель («Виктория») — 18 гол.

Норвегия

  • Чемпион — «Будё-Глимт»;
  • Чемпионлар лигасида (1 жамоа): «Будё-Глимт» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (3 жамоа): «Мольде» (саралаш), «Викинг» (саралаш), «Лиллестрем» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Охи Омойджуанфо («Мольде») — 27 гол.

Хорватия

  • Чемпион — «Динамо» Загреб;
  • Чемпионлар лигасида (1 жамоа): «Динамо» Загреб (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (3 жамоа): «Хайдук» (саралаш), «Осиек» (саралаш), «Риека» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Марко Ливайя («Хайдук») — 28 гол.

Туркия

  • Чемпион — «Трабзонспор»;
  • Чемпионлар лигасида (2 жамоа): «Трабзонспор» (саралаш), «Фенербахче» (саралаш);
  • Конференциялар лигасида (2 жамоа): «Коньяспор» (саралаш), «Истанбул Башакшехир» (саралаш).

Энг яхши тўпурар: Умут Бозок («Касимпаша») — 20 гол.

Аввалроқ УЕФА томонидан янгича кўринишда ўтказиладиган клуб мусобақалари формати ва саралаш схемасини тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Чемпионлар лигасида 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади. Турнир энг камида 8 турдан иборат бўлиб, шундан сўнг энг яхши 24 та жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритади. Саккизта энг яхши натижага эга жамоа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига, қолган 16 та жамоа — 9−24-ўрин эгалари 1/16 финалга йўлланма олиб, плей-оффда иккита ўйин ўтказади. Европа лигаси ва Конференциялар лигаси ҳам шу тизимда ўтказилади.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар