• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Кетма-кет иккинчи кун касалланишлар сони пасайди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

24 январь, душанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 1123 нафар фуқарода аниқланган. Якшанба куни эса ушбу кўрсаткич — 1296 кишига, шанба куни эса максимал даражага — 1478 кишига етганди.

Кунлик касалланишлар бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (414 та), Фарғона вилояти (173 та), Тошкент вилояти (115 та), Бухоро вилояти (60 та) ва Қорақалпоғистонда (59 та) қайд этилган.


Касалликдан соғайганлар 1278 нафарга етиб, ҳозирга қадар жами 205495 киши (95 фоиз) вирусдан тузалган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.

Ўхшаш янгиликлар