• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

21 май куни соат 17:30 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 4-кичик туманида 8-синф ўқувчилари Н. Л. ва Э. А. Юқоричирчиқ туманида яшовчи 58 ёшли Р.А.ни калтаклашди. Ҳолатни 7-синф ўқувчиси ўз телефонига ёзиб олган. Видео кейинроқ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Тасвирда ўқувчилар эркакни таъқиб қилгани, сўнг у йиқилганидан кейин ҳам навбатма-навбат муштлаб, юзига тепганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, улар бир-бирларини «кел», «ур», «қўрқма» деган сўзлар билан рағбатлантиради. Ёзувда болаларнинг сўкинишлари ва кулгиларини эшитиш мумкин. Эркакнинг айтишича, болалар қарийб 60 ёшли эркакка қўл кўтарган.

Воқеа юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари бошлангани ҳақида вилоят марказий ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Мазкур ҳолат ички ишлар бўлими назоратига олинди.

Хабарда айтилишича, ўқувчилар жамиятда ўзини тутиш қоидаларини қасддан бузиб, безорилик қилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Видео пайдо бўлган 23 май куни воқеа иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари ички ишлар бўлимига таклиф қилинган. Шу куни масъул ходимлар мактаб ўқувчилари истиқомат қиладиган маҳаллада бўлиб, болаларнинг ота-оналари ва бошқа фуқаролар билан келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги ҳақида суҳбатлашди, дейилади хабарда.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар