• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

Айдар-Арнасой" кўллар тизими дирекциясини инвесторга ишончли бошқарувга топшириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон президентининг 13 январдаги қарорида (ПҚ-84) бу ҳақда сўз боради.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди:

  • «Айдар-Арнасой» кўллар тизимининг Арнасой сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилиш;
  • хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, «Айдар-Арнасой» кўллар тизимида шўр сувда балиқ захираларини кўпайтириш бўйича лаборатория марказини ташкил этиш;
  • «Айдар-Арнасой» кўллар тизими дирекцияси" ДУКни қайта ташкил этган ҳолда унинг устав капиталидаги давлат улушини, камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш,1 000 та иш ўрнини яратиш ва 2025 йилга бориб йилига 20 мингтонна балиқ овлаш учун балиқ захираларини яратиш шарти билан ишончли бошқарувга бериш.

Сўнгги йилларда Чордара сув омборидан чучук сув Айдар-Арнасой кўллар тизимига қуйилаётгани йўқ. Сув сатҳининг камайиши ва унинг таркибининг шўрланиши натижасида қирғоқбўйидаги баъзи ҳудудлар 15−50 м га чекиниб, 15−20 см гача туз қатлами ҳосил бўлган, сувнинг минераллашув даражаси кескин ошган. Декабрь ойида сенаторлар ва Экология давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари экспертларнинг фикрича, Орол тақдири таҳдид остида турган экотизим муаммолари ҳақида гапирган эди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар