• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

8 июль санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари «Тошкент-Қарши-Тошкент» йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб электропоездлари қатнови йўлга қўйилади, дея хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Ҳаракат жадвалига кўра «Тошкент- Қарши» йўналишида қатновини амалга оширадиган 780-сонли Афросиёб замонавий электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан, «Қарши-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли Афросиёб электропоезди эса Қарши вокзалидан соат 15:25 да қатновни амалга оширади.

Шу боис, 8 июль санасидан бошлаб, бугунги кунда «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда «Тошкент-Бухоро» йўналишида ҳаракатлаётган 770-сонли Афросиёб электропоездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Унга кўра, «Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳаракатланадиган 764-сонли тезюрар поезд ҳар куни соат 08:30 да Тошкент Марказий вокзалидан, «Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 763-сонли поезд соат 16:15 да Самарқанд вокзалидан, «Тошкент-Бухоро» йўналишида ҳаракатланадиган 770-сонли электропоезди эса соат 08:56 да Тошкент Марказий вокзалидан қатновини амалга оширади.

Юқоридаги Афросиёб электропоездлари ҳаракати йўлга қўйилиши муносабати билан, 10 июль кунидан бошлаб хафтанинг ҳар якшанба куни «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 768/767-сонли Афросиёб электропоезди қатнови тўхтатилади.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар