• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +34.2°C
Detail image

Қарши аэропортининг аэровокзал комплексида реконструкция ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Бунда йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини соатига 200 дан 400 йўловчигача ошириб, ташриф буюрувчилар залини кенгайтириш режалаштирилган. Шунингдек, аэровокзалнинг иккинчи қавати жўнаб кетувчилар учун мўлжаллаб қайта реконструкция қилинади.

Рўйхатга олиш столлари сони 3 тадан 10 тагача оширилади. Шунингдек, аэропортда замонавий багаж тасмалари, электрон тарозилар ва йўловчилар учун бошқа қулайликлар яратилади, дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Транспорт вазирлиги.

Транспорт вазирлиги реконструкция қачон бошланганини ва қанча давом этишини очиқламаган. Бироқ, аэропортни реконструкция қилиш учун участкалар 2021 йил март ойида давлат харидлари порталига жойлаштирилганди.

«Газета.uz» аввалроқ, 2035 йилгача мамлакат аэропортларини ривожлантириш стратегиясини қабул қилгани ҳақида хабар берганди. Ундаги дастурнинг биринчи босқичи 2022−2026 йилларни қамраб олади ҳамда Урганч ва Фарғона водийсида янги аэропортлар қуриш, Тошкент аэропорти фасадини янгилаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида реконструкция ишларидан сўнг очиқ китоб шаклидаги янги Самарқанд халқаро аэропорти мажмуаси очилди. У соатига 800 кишига ва ҳафтасига 120 тагача рейсга хизмат кўрсатишга қодир. Бошқа аэропортлардан фарқли ўлароқ, терминалга автомобил орқали етиб бориш мумкин ва бино панжара билан ўралмаган.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар