• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +37.9°C
Detail image

Ўзбекистон бўйича ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Бугун, 23 май куни республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28 даража атрофида бўлади.

24−26 майгача (сешанба-пайшанба кунлари) Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳарорат кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб +32…+37 даражага етади.

27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб кела бошлайди. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати аввалги ҳолидан 5−7 даража пасаяди.

25 майда шимолда, 26−28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар