• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент Администрациясига яқин бўлган Нигоҳ Telegram-канали хабар берди.

У Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2020 йилнинг 29 июлдаги қарори билан Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси лавозимига тайинланганди. Унга қадар эса ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси — Ташкилий-назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Абат Файзуллаев жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавр ва магистратурада ((2000−2007 йилларда) таҳсил олган. Шунингдек, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлигида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Файзуллаевга қадар Ўзбекистоннинг Австриядаги элчи ва ЕХҲТнинг доимий вакили лавозимида (амалда президент матбуот котиби) Шерзод Асадов ишлаган. Элчиликдан сўнг Асадов ташқи ишлар вазири ўринбосарлигига тайинланганди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар