• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

«Қўйлиқ» бозори йўлўтказгич қуриш мақсадида давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилмоқда

Тошкент ҳалқа йўлининг кенгайтирилиши муносабати билан пойтахт ҳокими «Қўйлиқ» бозори ва савдо маркази жойлашган объектларни компенсация тўланганидан кейин жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга рухсат берувчи қарорни имзолади.

Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига $200 минг сўраган шахслар қамалди

Қибрайда яшовчи эр-хотин юқори лавозимдаги танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига $200 минг эвазига ишга киритиб қўйишга уринди. Улар аванс сифатида $130 мингни олганида ушланган. Суд эркакни 7 йилга, аёлни эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ижтимоий тажриба: Андижонда ногиронлик аравачасидаги йигит автобусларга чиқарилмади

Фарғоналик блогерлар вилоят марказида ўтказган ижтимоий тажрибада автобус ҳайдовчилари ногиронлик аравачасидаги йигитга пандусларни тушириб беришдан бош тортишди ёки уни ишлатишни билишмади. Ўнта автобусдан фақат учтасига йўловчилар ёрдами билан чиқишга муваффақ бўлинди.

МО давлатлари ва Россия хавфсизлик кучлари халқаро наркогуруҳ фаолиятига чек қўйди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 ой мобайнида махсус операция ўтказди. Натижада 8 та нарколаборатория ва қарийб 30 кг синтетик наркотик модда мусодара қилинди. Ойига 200 кггача наркотик ишлаб чиқарган гуруҳнинг 20 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди.

Танқидлардан сўнг Чимбойда ўтказилган IT-танлов ғолибларига компьютерлар берилди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ўтказилган «IT-билимдони» танловида дастлаб «удлинитель» ва клавиатура билан тақдирланган ғолибларга компьютер совға қилинди. Алишер Саъдуллаев ходимларни бундай кичик хатолар билан мамлакат обрўсини тўкмасликка ва ёшларнинг кайфиятига таъсир қилмасликка чақирди.

Инсон аъзосини кўчириб ўтказишга мажбурлаганлар 8 йилгача қамалиши мумкин

Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, инсонни аъзоларини кўчириб ўтказишга розилик беришга мажбурлаганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Қолаверса, тана аъзолари олди-сотдиси ва уларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга ҳам жавобгарлик тайинланмоқда.

Пайшанба куни Фарғона ва Хоразмдан ташқари барча ҳудудда ковид аниқланди

Пайшанба куни яна 94 кишининг ковидга топширган ПЗР-тести мусбат натижани қайд этди. Кун давомида 12 та ҳудудда вирус юқтириб олиш ҳолати кузатилган, шундан энг кўпи Тошкентда — 41 та. Аввалроқ, Ўзбекистонда омикроннинг энг юқумли варианти — «Стелс-омикрон» аниқлангани маълум бўлганди.

Андижонда автомактаб ўқитувчиси «права» олиб беришга уринганликда гумонланмоқда

Андижонда автомактаб ўқитувчиси машғулотларда қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга уринганликда айбланмоқда. Гумондор бунинг эвазига 5,8 млн сўмни олганида қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

14 та туман ва шаҳарда электр энергиясини сотувчи хусусий компаниялар ташкил этилади

Ўзбекистонда энергетика бозорини бошқаришнинг янги тизими жорий этилади, хусусан, «Ўзбекистон МЭТ» компаниясининг электр энергиясини ягона харид қилиш ва магистрал тармоқларни бошқариш ваколатлари хусусий корхоналарга ўтказилади. Дастлаб 14 та туман ва шаҳарда хусусий компаниялар ташкил этилади.

Жиззахда Жигулига ўрнатилган газ баллони портлаб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида газ қуйиш шохобчасида ёқилғи тўлдирилаётган «ВАЗ-2106» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлди. Бунга машинадаги носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда. Вилоят ФВБ ҳеч ким жароҳат олмагани ва ёнғин келиб чиқмаганини маълум қилди.

Ўзбек таэквондочилари Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медални қўлга киритди

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов олтин, Чарос Қаюмова эса кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистонда педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

Президент қарори билан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида педагогика йўналиши бўйича 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилади. Бундан ташқари, педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг 2−4-босқич талабалари учун «4+2» шаклидаги таълим жараёни йўлга қўйилади.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар