• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Ўзбекистонда маймун чечаги қайд этилмади — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков 14 та давлатда тарқалган маймун чечаги инфекцияси Ўзбекистонда қайд этилмаганини маълум қилди. Айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб ушбу инфекциянинг мамлакатга кириб келмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда. Унинг ишонтиришича, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди.

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Шавкат Мирзиёев ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилишини маълум қилди. Бухоро тажрибаси асосида — яхши натижага эришган ёш спортчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади ва улар махсус гуруҳларда бепул ўқитилади, спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади.

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент

Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда. «Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда», — деди у.

Андижонда шифокорлар 26 ёшли аёл қорнида салфеткани унутиб қолдирди

Асака туманида туғруқхона шифокорлари 26 ёшли аёлнинг қорнида салфеткани унутиб қолдиргани орадан 10 ой ўтиб маълум бўлди. Туман ҳокимлиги салфетка жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлангани ва беморнинг саломатлиги бўйича шикояти йўқлигини маълум қилди. Тармоқларда тарқалган видео эса бошқа шифокорларга ўрнак бўлиши учун суратга олингани ва номаълум шахс томонидан тарқатиб юборилгани айтилмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди

Қўрғонтепа тумани ҳокими ёрдамчиси Махамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. У олдинроқ Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам бўлган.

Самарқанд ва Наманганда ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда

Самарқанд ва Наманган вилоятларида ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда, бунинг исботи эса видео лавҳаларда акс этган. Самарқандда ички ишлар ходими аёл кишини прокуратура биносидан чиқаришга уринаётганида ўз қўли билан хизмат кийимидаги погонини юлиб ташлаган, бунинг учун эса суд аёлни айбдор деб топган. «Эзгулик» жамияти тергов ва суд иши қонунга зид олиб борилганини айтмоқда. Намангандаги ҳолатда эса ЙПХ ходими ҳайдовчи билан тортишиб, унга боши билан зарба берган, инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Қарши аэропорти реконструкция қилинади

Қарши халқаро аэропортида реконструкция ишлари олиб борилмоқда: терминалнинг ўтказувчанлик қуввати икки бараварга оширилади, янги багаж тасмалари ҳамда электрон тарозилар ўрнатилади, йўловчилар учун қулайликлар яратилади.

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида мамлакатнинг Венгриядаги дипломатик ваколатхонасини ҳам бошқаради.

Сергели билан боғловчи янги йўлдаги деворларнинг айримлари қулаб тушди

Май ойи бошида очилган Сергели туманини Тошкент маркази билан боғловчи янги йўлдаги айрим деворлар кучли шамол оқибатида қулаб тушди. Ҳокимият пудратчи деворларни мустаҳкам ўрнатмагани ва у ҳозирда деворларни қайта таъмирлаётганини маълум қилди.

Ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Сешанбадан кунлар яна исий бошлайди, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Жума куни эса айрим жойларда қисқа ёмғир ёғади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан шамол кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳри ва вилоятида катта миқдорда туркман манатини сотишга уринишди

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Тошкент шаҳри ва вилоятида 290 минг туркман манатини сотишга уринган тўрт нафар шахсни қўлга олди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи $100 млнга сотилди

Sanoat Energetika Guruhi (собиқ Jizzakh Petroleum) хорижий компанияси давлатдан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини 100 млн долларга сотиб олди. Компания шунингдек, 380 млн долларга заводни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Битим тафсилотлари.

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида мамлакатнинг Венгриядаги дипломатик ваколатхонасини ҳам бошқаради.

Бекободдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди

Бекободда «ВАЗ-2104» ва «Cobalt» автомашиналари тўқнашиб, икки киши (улардан бири 2022 йилда туғилган) вафот этди, учтаси касалхонага ётқизилди.

«23:00 дан кейин юриш мумкин эмас». Самарқандда туристларга нисбатан электрошокер қўллашди

Самарқанд ИИБ ходимлари бир нафар қозоғистонлик ва икки нафар маҳаллий туристга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолда мажбуран бўлимга олиб боришди. Видеоларда ходимлар шаҳарда «Хавфсиз тун» тадбири олиб борилаётгани ва соат 23:00 дан кейин кўчада юриш мумкин эмаслиги ҳамда уларга «режа» қўйилганини таъкидлашган. ИИВ «ходимлар хизмат вазифаси ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганини» маълум қилди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар