• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +26.7°C
Detail image

Тошкентда дарахтлар тагига дизель қуйиб, қуритишга уринишди

Пойтахтнинг Катта Миробод маҳалласида тахминан 5 та дарахтни сунъий равишда қуритиш учун уларнинг тагига дизель ёқилғиси қуйилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ишни шу ерда қурилиш ишларини олиб бораётган компания қилган бўлиши мумкин.

Termez Cargo Center`га халқаро хаб мақоми берилди

Президент қарори билан Termez Cargo Center`га гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби мақоми берилди. Марказда энди барча хизматлар «бир дарча» тамойили асосида кўрсатилади, гуманитар ёрдамлар эса божхона кўригидан соддалаштирилган тартибда ўтказилади.

БМТТД ва БМТ ЕИК «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлайди

БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси Ўзбекистонда «Яшил макон» лойиҳасини амалга оширишга қўшилди. Улар лойиҳани бош-режалаштириш ва унга инновацион молиявий ечимларни жорий этишда ёрдам беради.

Жорий йилда ОТМга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказилиши мумкин

Жорий йилда ОТМга кириш учун тест синовлари тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб маълум қилди ДТМ бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов. Унинг сўзларига кўра, бу давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклиф ва чекловларига боғлиқ.

«Кварц» компаниясидаги давлат улуши сотувга қўйилди

UzAssets инвестиция компанияси «Кварц» AЖдаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотувга қўйди. Шиша қадоқлари, листлар ва банкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонанинг даромади ўтган йили 423 млрд сўмни ташкил қилган.

ДХХ Сурхондарёдаги йиғилиш вақтида 8 нафар давлат хизматчисини ҳибсга олди

ДХХ Сурхондарёда коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилишда 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимини ҳибсга олди. Улар бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Наманганда қалбаки 10 600 долларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Наманганда Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган қалбаки 10 600 доллар муомалага киритилишининг олди олинди. Мазкур маблағларни сақлаб келаётган ва келгусида Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган икки фуқаро қўлга олингани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини яратишни режалаштирмоқда

«Ўзбеккосмос» агентлиги Франциянинг «Airbus DS GEO Intelligence» компанияси билан Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини яратишни режалаштирмоқда. Бунинг эвазига компания сунъий йўлдош маълумотларини биргаликда сотиш имкониятига эга бўлади.

ХВЖ июнь охиригача давлат хизматчиларининг даромадлари декларацияси тўғрисидаги қонун тасдиқланишини кутмоқда, аммо бу даргумон

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тўғрисидаги қонун июнь охиригача тасдиқланиши режалаштирилган. Президент фармонида тизимни 2022 йил 1 январдан жорий этиш кўрсатмаси берилган эди.

ДСҚ Фискал институти қурилишда солиқ тўлашдан қочиш схемаларини ўрганди

Ходимларнинг реал сони, бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмини яшириш, харажатларни сунъий равишда ошириб кўрсатиш — Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт томонидан қурилиш соҳасида солиқ тўлашдан қочишга уриниш ҳамда бошқа схемалар фош этилди.

Ўзбекистон ФИФА рейтингида олти поғонага юқорилади

ФИФАнинг июнь ойи учун янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўрнини олти поғонага яхшилаб, 77-ўринга кўтарилди.

Тошкентда стартапларни қўллаш учун Plug and Play маркази очилади

Тошкентда стартапларни қўллаб-қувватлаш учун Plug and Play маркази ташкил этилади. АКТ вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, ушбу марказ стартапларни саралаб, уларни ўсишига ёрдам беради, катта корпорациялар билан боғлайди ҳамда венчур капитал сармояларини жалб этишга кўмаклашади.

Хоразмда 40 сотих ерни $100 мингга олиб беришга уринган шахслар қўлга олинди

Гурлан туманида икки фуқаро танишлари орқали 100 минг доллар эвазига 40 сотих ер майдонини омборхона қуриш учун олиб беришга уринганликда айбланмоқда. Гумондорлар олдиндан 25 минг доллар ва 65 млн сўмни олганида ушланган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сенаторлар Кинематография агентлиги фаолиятини танқид қилди

Сенаторлар Кинематография агентлиги раҳбари ҳисоботини тинглаб, унинг фаолиятини танқид қилди. Айтилишича, қароқчиликка қарши кураш ва муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясида муаммолар бор, Кинематография академияси ва ҳудудий кинотеатрлар ташкил этилмаган, «Кинематография тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилмаган.

Туғуруқхонага $1400 эвазига ишга киритиб қўйишга уринган мансабдор қўлга тушди

РШТТЁИМ Самарқанд филиали директорининг ўринбосари фуқарони туғуруқхонага ҳамшира лавозимига ишга киритиб қўйишга уринганликда гумонланмоқда. У бунинг эвазига 1400 долларни олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда кадрлар билан ишлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади

Давлат ташкилотларининг штат тузилмалари, иш жадвали, кадрлар захираси, мукофотлар, хизмат сафарлари харажатлари ва бошқалардан иборат hrm.argos.uz платформаси яратилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги платформа ёрдамида кадрлар билан ишлаш тизимини тўлиқ рақамлаштиришни кўзламоқда.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар