• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.5°C
Detail image

Интернетда 21 млн бепул VPN фойдаланувчиларининг маълумотлари пайдо бўлди. Бу ҳақда CyberNews нашри маълумотларига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Гап Android платформасида хизмат кўрсатувчи Super VPN, Gecko VPN ва Chat VPN каби иловалар ҳақида кетмоқда.

Ушбу маълумотлар базаси яширин форумларда сотувга қўйилгани маълум бўлди. Маълумотлар базаси ичида фойдаланувчиларнинг электрон почта манзиллари, пароль ва логин, шунингдек, қурилмалари, амалга оширган тўловлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Бундан аввал 2020 йил июль ойида ҳам шундай ҳолат юз берган эди. Унда 20 млн VPN фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотлар очиқланган эди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар