• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.8°C
Detail image

1999 йилнинг «16 февраль воқеалари»да айбланган 5 нафар фуқаро оқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти суди матбуот котиби Шерзод Худойбердиев «Газета.uz»га хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Зангиота туман судининг 1999 йил 30 июндаги ҳукмига кўра, Ёлкин Камалов, Мухаммадзахир Ходжаев, Иброхим Юнусов, Бахтиёр Бегматов, Искандар Буриевлар ЖКнинг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Уларга нисбатан президентнинг 1999 йил 30 апрелдаги «9 май Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниши муносабати билан амнистия тўғрисида"ги фармони 2-банди моддаси тадбиқ этилиб, тайинланган жазони ўташдан озод қилинганлар.

Уларга тайинланган дастлабки суд ҳукмига нисбатан судланувчи Ё.Камалов, М.Ходжаев, И.Юнусов, Б.Бегматов ва И.Буриевларнинг ҳимоячиси адвокат Н.Кулдашев томонидан апелляция шикояти берилган.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилди ва судлов ҳайъати томонидан 2021 йил 24 июль куни оқлов ҳукми чиқарилди.

Судлов ҳайъатининг оқлов ҳукмига кўра, Тошкент вилояти Зангиота туман судининг 1999 йил 30 июндаги Ёлкин Камалов, Мухаммадзахир Ходжаев, Иброхим Юнусов, Бахтиёр Бегматов, Искандар Буриевга нисбатан ҳукми бекор қилиниб, улар ЖКнинг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) бўйича айбсиз деб топилди.

Иш бўйича уларнинг қилмишларида жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига (Реабилитация учун асослар унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) асосан реабилитация қилинди ва жиноят ишининг уларга оид қисми ҳаракатдан тугатилди.

Оқланганлар:

  • Камалов Ёлкин Тулаганович — 1968 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, «Ғишткўприк» божхона масканида бош нозир бўлиб ишлаган;
  • Ходжаев Мухаммадзахир Набиевич — 1973 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, «Ғишткўприк» божхона масканида нозир бўлиб ишлаган;
  • Юнусов Иброҳим Шовкатович — 1970 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, «Ғишткўприк» божхона масканида нозир бўлиб ишлаган;
  • Бегматов Бахтиёр Набижанович — 1974 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, «Ғишткўприк» божхона масканида нозир бўлиб ишлаган;
  • Буриев Искандар Тожибаевич — 1973 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, «Ғишткўприк» божхона масканида нозир бўлиб ишлаган.
Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар