• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image

Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда

Махсус комиссия қарори билан 15 январдан Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда. Тест топшириш нархи сўм эквивалентида 5 АҚШ доллари миқдорида бўлади. Талабаларга 50 фоиз чегирма берилади.

Вакцина олганлар ўртасида лотерея ўтказилади, бош соврин — автомобиль

Коронавирусга қарши эмланган фуқаролар ўртасида бош соврини автомобиль бўлган ютуқли ўйин ташкил этилади. Қолаверса, ССВ иш берувчилардан 20 январга қадар ходимлари коронавирусга қарши эмланишини таъминлашни сўради.

2021 йилда онлайн аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 2021 йил давомида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг 48 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида харид қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазири ярим тунда «тез ёрдам» ҳолатини ўрганди

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бугун 03:00 ларда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясига бориб, «тез ёрдам» ҳолатини текширди. Унинг топшириғи билан қўшимча 40 та тез тиббий ёрдам машинаси хизматга бириктириладиган бўлди. Вазир шунингдек, Тошкентнинг 12 та туманида касаллик клиник белгиларсиз ва енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш учун COVID-поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш топшириғини берди.

Хонадонларда балиқ етиштирувчиларга 81 млн сўмгача кредит ажратилади

Балиқ етиштириш бўйича Жиззах тажрибаси ҳар бир вилоятда жорий этилади. 1 февралдан хонадонида балиқ етиштирувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинади, уларга ажратиладиган кредит БҲМнинг 300 баравари — 81 млн сўмгача оширилади. Қолаверса, уларнинг ер ҳамда мол-мулк солиғи 50 фоизга қисқартирилади. Шу асосда 2022 йилда бутун республика бўйича 700 минг тонна балиқ етиштириш мақсад қилинган.

16 февраль воқеаларида қатнашганликда гумон қилинган яна бир шахс қўлга олинди

«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилотига аъзоликда ҳамда 1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда бўлган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этганликда гумон қилинган шахс қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. У 23 йил давомида қидирувда бўлган.

Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди

Президент қарори билан Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди. СамДУни флагман университет даражасига олиб чиқиш мақсадида трансформация дастурини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, университет таркибида икки институт ва битта филиал ташкил этилади.

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган янги ИЭС фойдаланишга топширилди

Тошкент вилоятида Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан қурилган 240 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси электр энергиясини етказиб беришни бошлади.

COVID-19: Кетма-кет олтинчи кун коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда

Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар кетма-кет олтинчи кун ўсишда давом этаяпти — пайшанба куни яна 824 кишида вирус аниқланди. Биргина пойтахтнинг ўзида 434 та ҳолат қайд этилди. 3 киши эса COVID-19 оқибатида вафот этди.

Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда 712,4 минг нафарга ошди

2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони 712,4 минг кишига кўпайиб, жами 35 млн нафардан ортиқни ташкил этди. Аҳолининг 49,7 фоизи аёллар ҳисобига тўғри келган. Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млндан ортиқ) яшаши қайд этилди.

«Капиталбанк» банкоматлари иши вақтинча тўхтатилади

«Капиталбанк» банкоматлари фаолияти хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилади. Банкоматлар босқичма-босқич март ойининг ўрталарига қадар ўчирилади. 2021 йил 1 декабрь ҳолатига мамлакатдаги барча банкомат ва инфокиоскларнинг 25 фоизи «Капиталбанк»га тегишли.

Ҳарбий техникалар кўргазмасидаги машиналардан бири ёниб кетди

Пойтахтдаги Халқлар дўстлиги майдонида бўлиб ўтаётган ҳарбий техникалар кўргазмасида ҳарбий машиналардан бири ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ.

Дам олиш кунлари шамол ва ёмғир кучайиши кутилмоқда

15, 16 ва 18 январь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол кучайиши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

«Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз бўлиб қолади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қуролли Кучларни замонавий қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш, сержант-йўриқчиларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди. «Янги усуллар пайдо бўлаётган ҳозирги шароитда муваффақият, кўп жиҳатдан, командир-сержант бошқарадиган кичик бўлинмалар ҳаракатига боғлиқ», — деди у.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар