• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бизнеси ҳақида гапирди. У мазкур мавзуга ютюб каналлардан бирига берган интервьюсида тўхталиб ўтди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.

Унинг айтишича, Усмонова пойтахтнинг Сергели туманида ишлаб чиқариш цехини очган. Хонанда ушбу цехни дастлаб Ал-Хоразмий мавзесида очган бўлган. Усмонова сўнгра цехни бошқа туманга кўчиргач, у ерга деярли бора олмайдиган бўлиб қолган. Усмонованинг сўзларига кўра, цех зарарга ишлайди.
У ерда ишчилар бор. Мен ўша цехда зиёнига ишлайман. Лекин уни беркитсам ногиронлар ишсиз қолади. 100тадан кўп одам меҳнат қилади. Ишсиз қолади ва шунинг учун ўша жойни ушлаб ўтирипман. Бу ҳам бир эҳсон, ёрдам, – дейди хонанда.

Усмонова шунингдек, интервью давомида энди бизнесини бошлаганларга ҳам маслаҳат берган. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай бизнесни бошлаган одам бошида зарарга ишлайди. Лекин кейинчалик у ўз даромадини келтира бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар