• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.8°C
Detail image
Тошкент шаҳрида 4 нафар шахс дўконда сотувчига пичоқ билан таҳдид қилиб, пул ва телефонини олиб кетди. Воқеа видеолавҳаси тармоқларда тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 23 июль куни соат 13.55ларда Яшнобод тумани Олтинтепа кўчасидаги дўконда содир бўлган. 4 нафар – 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилиб, телефони ва 4 млн сўм пулни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Тезкор тадбир давомида Дмитрий ва Валентин қўлга олинган. Алексей К. Ва Дмитрий Ш.лар эса қидирувга берилган.

Пойтахт ИИББ қидирувга берилган шахслар ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 71-230-29-37, 71-232-40-50, 71-232-40-50, 102 рақамларига қўнғироқ қилишни сўраган.
Видео: Тошкентда 4 нафар шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилиб, пул ва телефонини олиб кетди

Ўхшаш янгиликлар