• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image
Актриса Луиза Расулова бир неча йиллардан бери илк бор интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Расулова интервью давомида инстаграмдаги можароли сурат ҳақида гапирди. Шу йил сентябрь ойида актёр ва продюссер Азамат Аҳроров ўзининг саҳифасида қиз бола билан тушган суратини эълон қилди. Суратда қиз орқасини ойнага қаратган ҳолда ўтирганини кўриш мумкин. Актёрнинг кўплаб фойдаланувчилари суратда у билан Луиза Расулова турибди деб ўйлаган.

Актрисанинг ўзи интервью давомида суратда у бўлгани ҳақидаги гапларни инкор этди. Расулованинг сўзларига кўра, у ўзига бундай суратларни раъво кўрмайди. Луиза актёрга қўнғироқ қилганини лекин у бунга жавоб бермаганини таъкидлади. Луиза актёр шу йўл билан хайп қилмоқчи бўлган деб ҳисобламоқда.
Мен бунда ёмон нарса кўрмадим. Шунчаки одамлар менга ёмон нарсаларни ёзишни бошлади. Мен ҳеч қачон бундай суратларни ўзимга раво кўрмайман, – дейди Расулова.

Ўхшаш янгиликлар