• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 майдаги қарорида айтилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йилидан мактаб формаси жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июн ойида ҳукумат “Давлат таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таʼминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилган эди. Кейин 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб формаси мажбурий бўлиши айтилди.
Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб янги мактаб формаси жорий этилади

Жорий йилнинг 1-июнига қадар тегишли бошқармалар томонидан ҳудудлар кесимида мактаб формасига бўлган эҳтиёж аниқланади.

10 августдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳарда махсус савдо шохобчалари ташкил этилиб, уларда мактаб формалари сотилади.

Ўхшаш янгиликлар