• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Мулоқотда дастлаб Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки давлат ўртасида 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб турли тадбирлар ўтказиш муҳим экани қайд этилди.

Яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Ўхшаш янгиликлар