• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.8°C
Detail image
Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида йўловчи ташувчи «Газель» ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 26 июль куни соат 9:10 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи 8 нафар йўловчи билан кетаётганда двигателда қисқа туташув содир бўлган ва ҳайдовчи зудлик машинани тўхтатиб, барча йўловчилар туширгандан сўнг ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Маршуткага эса зарар етган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар