• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +24°C
Detail image
Ҳиндистонлик сиёсатчи Мутувель Карунаниди Сталин, жанубий Тамилнад штатидаги маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди, дея хабар қилди India Today.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳиндистонлик Сталин 68 ёшда ва СССРдаги Сталиннинг ўлимидан бир неча ой олдин таваллуд топган. Унга бу исмни штатнинг собиқ вазири, отаси қўйган. Сиёсатчига диктаторнинг шарафига шу исм қўйилган бўлсада у демократ экани айтилмоқда.

Ҳиндистонлик Сталин Россияга 1989 йилда борганда ўзини ноқулай сезганини айтган. У Россияга келганда исмини айтиши билан ҳамма унга қараганини, чегарачилар паспортини текшириб, бир неча саволлар берганини ҳам эслади.
Кўплар Россияда Сталинни яхши кўрмайди, – дейди у.

Ўхшаш янгиликлар