• 10922.03
  • 11289.01
  • 180.31
weather Тошкент: +28.5°C
Detail image
Шоир Бобур Бобомурод «Фарҳод ва Ширин» гуруҳи устидан шикоят қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, хонандалар шоирнинг «Қалбим баҳори», «Ҳаёт» номли шеърларини рухсатсиз қўшиққа айлантирган ва куйлаган. Шоир бу юзасидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилган. Шунингдек, «Фарҳод ва Ширин» ибораси ҳам шоирга тегишли экани, хонандалар ушбу ном остида фаолият юритаётгани таъкидланган.

Агентлик хонандалар МжТКнинг тегишли моддаларини бузган деган хулосага келган ва уни судга юборган. Энди қолган масалаларни суд ҳал қилади.

Ўхшаш янгиликлар