• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 7 январь куни пойтахтнинг Юнусобод туманидаги ДХХнинг Темурбеклар мактабини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу мактабда 5та кафедра – аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар, хорижий тиллар, психология ва тарбия фанлари ҳамда касбий-амалий фанлар кафедралари очилган. Бу йил мазкур мактабга 5600 нафар талабгор топширган бўлиб, улар орасидан 100 нафари саралаб олинган. Ҳозирда умумий ҳисобда мактабда 220 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Таъкидланишича, лицей тарих фани ва хорижий тилларга ихтисослашган.

Президент ушбу таълим масканига ташрифи чоғида ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Мана шундай илғор мактабда ўқиётганингиз билан сизларни, ота-оналарингизни табриклайман. Сизлар янги Ўзбекистоннинг қанотисизлар. Бу қанотлар нима билан кучли бўлади? Билим билан! Камида икки-учта тилни, аниқ фанларни ва тарихимизни мукаммал билишингиз керак. Мана, бу мактабда психология фанини ҳам киритдик, униям яхши ўрганинг. Сизларда ҳамма имконият бор, - деди Шавкат Мирзиёев.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, давлат раҳбари бугун шунингдек, Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академиясига ҳам бориб, у ердаги шароитлар билан ҳам танишган.
Шавкат Мирзиёев ДХХнинг ҳарбий таълим муассасалари мажмуасини бориб кўрди

Ўхшаш янгиликлар