• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
Олимлар коронавирусга қарши вакциналарда муваффақиятли қўлланилган мРНК (МРНА) технологиясига асосланган, гриппнинг барча 20 турига қарши универсал вакцина ишлаб чиқишди.

“Мавжуд барча вакциналар вирус мутациялари туфайли доимий янгиланишни талаб қилади ва бир хил ишончли ҳимояни тақдим эта олмайди”, дейди препаратни ишлаб чиқувчилар.

Янги вакцина фақат лаборатория ҳайвонларида синовдан ўтказилди, келгусида одамлар устида клиник синовлар амалга оширилади. Экспертларнинг фикрига кўра, универсал вакцина тиббиёт муассасаларида 2024 йилда пайдо бўлиши мумкин.

Вакцина икки дозадан иборат бўлиб, Pfizer, BioNTech ва Moderna компаниялари томонидан COVID вакциналарини ишлаб чиқиш учун фойдаланиладиган бир хил РНК (mRNA) технологиясидан фойдаланилди.

mRNA – бу шундай молекулаки, бу ҳужайранинг ўз ички механизмлари ёрдамида антитаначаларни ишлаб чиқариш хусусиятларини ўз ичига олади. Ҳужайра ичига муваффақиятли кириб, унга зарар етказмаслик учун mRNA липид нанозарраси деб аталадиган ҳимоя қобиғида ҳаракатланади”, дейилади мақолада.

Шу билан бирга, вакцина яратувчилари таъкидлаганидек, бу мавсумий гриппни бутунлай тўхтатишни кафолатламайди, аммо бу ҳар йили вакцина формуласини ўзгартиришга мажбур бўладиган шифокорларнинг ишини сезиларли даражада осонлаштириши мумкин. Яъни у янги штаммлардан ҳимоя қила олади.

Ўхшаш янгиликлар