• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.9°C
Detail image
Ижтимоий тармоқларда бухоролик калтакланган 8 синф ўқувчиси акс этган видео тарқалди. Қизнинг отаси мактаб директори уни калтаклаганини айтди, деб хабар беради “Подробно.уз” мухбири.

Видеода қизнинг отаси ўқувчи қизнинг кўкарган жароҳатларини кўрсатиб, вазиятни ўрганишни сўраб Ўзбекистон президентига мурожаат қилмоқда. Унга кўра, қизни Бухоро вилоятидаги 26 мактаб директори калтаклаган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда махсус ишчи гуруҳи тузилгани ҳақида вилоят халқ таълими бошқармаси хабар қилди. Текширув давомида маълум бўлишича, директор мактабда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилмагани учун қизни калтаклаган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда қўпол хатога йўл қўйиб, ўқувчига нисбатан куч ишлатган мактаб директорининг қилмишларини ўрганмоқда.

Ўхшаш янгиликлар