• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +18.9°C
Detail image
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 апрель куни видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари март ойида касалликка чалинганлар сони кўпайганини қайд этди. Бунга одамларнинг хотиржамликка берилгани сабаб бўлгани таъкидланди. Шулардан келиб чиқиб, Президент душанбадан ҳудудларда штаблар фаолиятини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Президент янгидан иш бошланмаса, аҳвол яхши бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.
Энг ёмони, қўшни давлатларда ҳам авж олаяпти. Талаб жуда қаттиқ бўлади, олдинги тизимга ўтамиз. Бирон жойни ёпмаймиз, лекин энг юқори даражада эҳтиёт чораларини кўрамиз. Касаллик ёнимизда юрганини унутиб қўйдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар