• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ташаббуси билан “Златоуст” маркази, Тошкент рус тили ва адабиёти ўқитувчилари бирлашмаси, БДКИ Тошкент филиали, Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда “Златоуст” маркази бош директори Голубев Станислав Николаевич, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Каминский Михаил Давидович, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Сагдуллаев ва бир қатор профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Ижодий учрашув “Чет тилини ўрганиш ҳақидаги афсоналар” мавзусидаги тақдимоти билан бошланди.

Тадбир давомида “Жалол-ад Дин Муҳаммад Акбар – Космик эволюция жарчиси” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

Учрашув сўнгида меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдирилиб, БДКИ ва Кинематография агентлигининг махсус совғалари топширилди. Меҳмонлар ҳам мезбонлар учун ўз эсдалик совғаларини тақдим қилишди. Шунингдек, Станислав Николаевич БДКИда таҳсил олаётган талабаларнинг икки халқ маданияти ва санъати учун ҳамфикр бўлиб ҳаракат қилаётганидан мамнунлигини билдирди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар