• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида бедарак йўқолган чўпоннинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 11 май куни Деҳқонобод тумани ИИБга Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи фуқаронинг бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Кейинчалик маълум бўлишича, апрел ойи бошида эркак Қашқадарё вилоятидан чўпонларга ёрдамга кетган. У иккиа вилоят билан чегарадош тоғлардан ўтган.

Тоғли ҳудудлардаги ғор ва жарларни текшириш учун Қашқадарё вилояти ИИБ, Қамаши тумани ИИБ, Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари, маҳаллий аҳоли, овчилар ва ўрмончилардан иборат қидирув гуруҳлари тузилган.

20 май куни Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидаги қарийб 100-120 метр чуқурликдаги қоя тубидан бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар