• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image
Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси ўқитувчиси Нодира Нуруллаева ўсимликларнинг морфобиологик хусусиятлари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 5 дан ортиқ мақоласи Scopus va Web of Science нашрларида чоп этилган. Яқинда олима “Жинғил туркум ўсимликларининг морфобиологик хусусиятлари ва фойдаланиш истиқболлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

– Жинғил туркуми ўсимликлари одатда Жанубий Европа, Африка ва Осиё чўлларида тарқалган ўсимлик, - дейди Нодира Нуруллаева. - Ўрта Осиё шароитида тўқай ва ўрмонзорлар, кўл ва денгиз қирғоқларида жойлашган чакалакзорларда учрайди. Жинғил туркумига кирувчи ўсимликлар денгиз суви чекинган жойларда кўчма қумларни мустаҳкамлашда хизмат қилади. Қолаверса, поясидан ўтин сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг морфобиологик жиҳатлари ва интродуксиясини ўрганиш жараёнида бир қатор доривор хусусиятларини ҳам аниқладик. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ушбу ўсимликдан фармасевтика соҳасида ҳам кенг фойдаланиш мумкин экан. Айниқса қаришни секинлаштиришда фаол таъсир кўрсатувчи ўсимлик ҳисобланади.

Жинғил таркибида аскорбин кислотаси, полисахаридлар, аминокислоталар ва оқсиллар мавжуд. Ўсимликнинг илдизи, пўстлоғи, барги ва ёш новдаларидан турли дори воситалари тайёрланади. Шунингдек, мевасидан жигар ва буйрак касалликларини даволаш, кўриш фаолиятини яхшилаш, қандли диабет, гипертония каби хасталикларнинг олдини олишда самарали ҳисобланади. Айрим турлари антиоксидантлик хусусияти туфайли қариш жараёнини секинлаштирувчи ва ёшартирувчи восита сифатида ҳам кенг қўлланилади.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар