• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.2°C
Detail image

Олимлар COVID-19 вакцинаси инфекциядан ва вируснинг қайта юқишидан ҳимоя қилади, дея ҳали ишонч билан айта олгани йўқ. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) «вакцина паспортлари» жорий этилиши пандемияга қарши курашда «самарасиз стратегия» бўлиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, мутахассислар бундай паспортлар дискриминацияга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Фото: Unsplash

«Пандемиянинг ҳозирги босқичида биз мамлакатларга кириш ва чиқиш учун «вакцина паспорти» талаб қилинишини хоҳламас эдик», — деди ЖССТ вакили Маргарет Ҳаррис. «Вакциналар инфекция тарқалишининг олдини олишига ҳали амин эмасмиз».

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, ҳамма ҳам вакцина олиш имкониятига эга эмас. «Бирон-бир сабабга кўра эмлана олмайдиган кишилар дискриминацияга учрайди», — дея қўшимча қилди у. Бу аҳолининг бутун гуруҳларига ҳам тааллуқли, масалан, ҳомиладор аёллар ва болалар эмлаш кампанияларидан четлаштирилган.

ЖССТ таъкидлашича, айрим мамлакатлар вакциналарнинг етишмаслиги туфайли аҳолисининг энг заиф қатламларини ҳам эмлай олмаяпти.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия давомида дунё аҳолисининг 132 501 757 нафари коронавирусга чалинган, 2,8 миллион киши инфекция оқибатида вафот этган.

Аввалроқ АҚШда COVID-19’нинг тўртинчи тўлқини юз бераётгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Жанубий Кореяда коронавируснинг тўртинчи тўлқини кутилмоқда, Ҳиндистонда ва Хитойда касалланиш рекорд даражада ўсган.

Ўхшаш янгиликлар