• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Жиззахда контрабанда йўли билан қўшни давлатдан олиб ўтилган гиёҳвандлик моддаларини сотишга уринган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Бахмал туманида яшовчи 36 ёшли фуқаро Тожикистон фуқароси бўлган шериги билан 2021 йилнинг август ойида ўзбек-тожик чегарасидан контрабанда йўли билан 2,832 килограмм опийни олиб ўтган.

У гиёҳвандлик моддасининг 13,8 граммини эса ўзи истеъмол қилиши учун яшаш уйи ҳовлисига кўмиб, қолган 2,818 грамм наркотикни уч дона шиша идишга жойлаб, сотиш учун олиб кетаётган вақтида ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар «Эркин» ЙПХ масканида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида айбланувчига нисбатан 12 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкентда синтетик гиёҳванд моддаларни белгиланган бир манзилдан бошқасига етказиш билан шуғулланган қиз ушлангани, Ўзбекистонда Тожикистондан келтирган гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар