• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image

Болливуднинг маҳоратли актёри Ритик Рошан 2022 йил 10 январь куни 48 ёшни қарши олди.

Фото: Instagram

Ритик Награтх Рошан – Болливуд актёри, ҳинд киносининг энг ёрқин тимсолларидан бири. Бир нечта Filmfare мукофотлари соҳиби 1974 йилда туғилган. У отаси Ракеш Рошан продюсерлик ва режиссёрлик қилган фильмларда энг яхши ролларни ўйнаган: «Варраклар», «Сен ёлғиз эмассан», «Севаман деб айт!» ва бошқалар шулар жумласидан.

Машаққатга бой болалик

Фото: «Uznayvse.ru»

Актёрнинг онаси Пинки Рошан ҳам асктриса бўлиб, Ритик туғилганида аёлнинг қариндошлари қачондир у ўғлининг муваффақиятлари билан фахрланишини башорат қилишган. Унинг турмуш ўртоғи, режиссёр Ракеш Рошаннинг сўзларига кўра, Ритик актёрлик фаолиятида бундай чўққиларни забт этишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган. Айтганча, Ритикнинг катта синглиси Сунаина Рошан ҳам актриса, аммо у Ҳиндистондагина машҳурликка эришган.

Ритик Рошан ва унинг оиласи

Фото: Pinterest

Болалигида бўлажак актёр жуда ҳам шўх бўлган. У туғилганда Пинки атиги 21 ёшда эди ва актрисалик карьерасини оналик билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилди. Отаси Ракеш деярли бор вақтини ишга бағишлади. Бир куни, ота-онаси зиёфатга кетганида кичкинтой Ритик кўп қаватли уйнинг 13-қаватига кўтарилиб, йўловчиларга пиво идишларини улоқтира бошлади. Эр-хотин уйга қайтиб, бу ҳолатни кўргач, Ракеш ўғлини биринчи марта урди, кейинчалик у пушаймон бўлди, чунки режиссёрнинг сўзларига кўра, Ритик бунга лойиқ эмасди. У руҳан ҳиссиётларга берилувчан ва йиғлоқи эди. Унинг тарбиясидаги барча камчиликлар эътибор ва ғамхўрлик билан бартараф этилди.

Фото: «Uznayvse.ru»

Ритик Рошан туғма нуқсон билан туғилган, унинг ўнг қўлидаги бармоғлари олтита. Ота-она ўғли учун ортича бармоқни олиб ташламасликка қарор қилди. Қолаверса, Ритик 6 ёшида дудуқлана бошлади ва бунинг учун уни Мумбайдаги Шотландия мактабидаги синфдошлари масхара қиларди. Актёрнинг сўзларига кўра, у ер жаҳаннамнинг ўзгинаси бўлган. «Гапни бошламагунингизча ҳамма нарса яхшидек туйилади. Гапни бошлаганингиздан кейин тиқилиб қоласиз. Нима учунлиги номаълум. Юрагингиз тезлашади ва шуни англайсизки, одамлар сизга қарамоқда».

Фото: Pinterest

Нутқдаги нуқсони туфайли келажакда Болливуднинг энг ёрқин юлдузи худди оловдан қўрққандек оғзаки имтиҳонлардан қўрқарди. Улардан қочиш учун имтиҳон куни у ўзини касалдек кўрсатарди ёки атайлаб қўлини синдирар эди. 14 ёшида Ритик логопедга ташриф буюришни бошлади. Машғулотлар унга нуқсонни енгишга ёрдам берди, аммо бутунлай тузалмади.

Кинодаги карьера

Ритик Рошан ва унинг отаси Ракеш Рошан

Фото: Pinterest

У ўрта мактабни тугатгандан сўнг Сйденҳам савдо ва иқтисодиёт коллежида бакалавр даражасини олди. Шу билан бирга, у учинчи режиссёр ёрдамчиси сифатида «Коля» фильмини суратга олишда отасига ёрдам беришни бошлади. Оддий ҳинд йигитлари тунги клубларга югуриб, гўзал қизлар билан дўстлашадиган ёшда, у спорт билан шуғулланди, диксия устида ишлади ва профессионал камералар имкониятларини ўрганди. У суратга олиш гуруҳи аъзоларининг ёдида «Ҳаммаси суратга олиш учун тайёр, сер», деган сўзлар билан қолди.

Фото: Pinterest

2000 йилда Ритик отасининг «Севишингни айт» фильмида дебют қилди. Ракеш Рошан аслида Шоҳрух Хонни суратга олмоқчи эди, аммо лойиҳани муҳокама қилиш бўйича йиғилишда режиссёр кутилмаганда бу рол учун янги чеҳра танлаш кераклигини эълон қилди. Ритик синовда бир вақтнинг ўзида бир эмас, иккита ролга эга бўлди: қаҳрамон Амиша Пателга ошиқ камбағал йигит ва унинг бадавлат оиладан бўлган жуфтлиги.

Фото: Pinterest

Ёш актёр «FilmFare» мукофотининг энг яхши актёри номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Актёр 2002 йилда «Севги туфайли ақлдан озаман» фильмида рол ўйнади, яна иккита лойиҳада иштирок этди. Учала фильм ҳам муваффақиятга эришмади. Танқидчилар унинг отасининг ёрдамисиз ҳеч нарсага қодир эмаслигини айтишди ва карьераси яқин орада тугашини қўшимча қилишди. Аммо актёр ўзини йўқотмади: «Мен муаммоларни ҳал қила оламан, шунинг учун мен муаммоларни яхши кўраман. Улар мени рағбатлантиради».

Фото: Pinterest

Ритик 2006 йилда ўз мавқейини тиклай олди. «Доом-2: Ишга қайтиш» фильми унга Айшваря Рай ва Удай Чопра каби юлдузлар билан биргаликда рол ўйнаш имкониятини берди.

Фото: Pinterest

Ўша йили намойиш этилган фантастик блокбастер «Криш» бутун дунё бўйлаб катта тижорий муваффақиятга эришди. Ушбу фильмда Ритик супер қаҳрамон Кришна Меҳра ролини ўйнади.

Шахсий ҳаёт

Фото: Pinterest

2000 йилда актёр интерьер дизайнери Сузанна Хонга уйланди. Қизиғи шундаки, жуфтлик светофорда, ҳар бири ўз машинасининг бошқарувида учрашиб қолган. Уларнинг Ридан ва Реҳан исмли икки фарзанди бор. Афсуски, 2013 йилда эр-хотин ажрашди. Сюзаннанинг сўзларига кўра, эри суратга олиш майдончасидаги партнёрлари билан бир неча бор унга хиёнат қилган. Ажримдан кейин Сузанна ва Рошан дўстона муносабатларни сақлаб қолди.

Фото: Pinterest

Рошаннинг ўзи эса дудуқланишдан халос бўлмаган, аммо энди бу ҳақда ташвишланмайди. Собиқ турмуш ўртоқлар кўпинча болалар билан бирга сайрга чиқади. 2018 йилда жуфтлик қайта турмуш қуриши мумкинлигини эълон қилган.

Фото: Pinterest

2019 йил январь ойида унинг отаси Ракешга томоқ саратони ташхиси қўйилган ва унинг отаси бу касаллик билан курашиб келмоқда. Ўша йили актёрнинг оиласида катта келишмовчиликлар пайдо бўлди. Бунга сабаб актёрнинг синглиси Сунаинанинг мусулмон эркак билан ўрнатган алоқаси эди. Қизнинг танловига бутун оила қаршилик кўрсатди ва отаси ҳаттоки уни калтаклашгача борди. Актёрнинг ўзи эса синглисида ҳақиқатан ҳам руҳий муаммолар борлигини ва унга ишониш мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Фото: «Uznayvse.ru»

Бир неча йил олдин Сунаина клиник депрессияни бошдан кечирди ва 140 килограмм вазнга эга бўлиб, ҳаётга қизиқишини бутунлай йўқотди. Актёр уни ошқозон ҳажмини камайтириш бўйича операция ўтказишга кўндирди, бунинг натижасида аёл 70 килограммга озди.

Ритик Рошан ҳозирда

Фото: Getty Images

2021 йилнинг октябрида Ритик Рошан тамил фильми «Викрам Ведҳа»нинг ҳинд тилидаги ремейкини суратга олиш ишларида иштирок этишни бошлаб юборди. Шунингдек, актёр «Рамаяна»нинг янги версиясида Дипика Падуконе билан суратга тушади. Улар Рам ва Ситани гавдалантириши кутилаётган лойиҳада Ranбир Капур ҳам рол ижро қилади.

Фото: Getty Images

Қолаверса, актёр «Криш 4» фильмида ҳам суратга тушиб, бош қаҳрамонни гавдалантиради. Мухлислар анчадан интиқлик билан кутаётганига қарамай, «Криш-4»нинг суратга олишни бошлаш бироз чўзилган, режиссёр Ракеш Рошан эса бунинг боиси бир неча сабаб билан боғлиқлигини таъкидлаган. Шунингдек, у сценарий устида ишлаш ҳали якунига етмаганини маълум қилган. Ритик Рошан «Викрам Ведҳа» ва «Жангчи»дан кейин «Криш-4»нинг суратга олиш ишларида иштирок этишни бошлаб юборади.

Фото: Getty Images

Ўхшаш янгиликлар