• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +32°C
Detail image

Жанубий Кореяда бузиш ишлари пайтида жамоат транспорти тўхташ жойига бино қулаб тушди. Натижада энг камида тўққиз киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Фото: EPA

Хабарга кўра, ҳалокат Кванджу шаҳрида содир бўлган. Барча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бекат ёнида тўхтаб турган автобус йўловчилари бўлган. Жароҳатланганлар оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Қутқарув хизматлари қулаган бинонинг остида ўткинчилар ёки қурувчиларнинг бор-йўқлигини текширмоқда. Беш қаватли бинонинг назоратсиз қулаши сабаби ўрганилмоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Ўхшаш янгиликлар