• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк келажакда Россия ҳужумининг олдини олиш йўлини айтди. У бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Подолякнинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши ҳужуми уруш тугаганидан кейин такрорламаслиги учун биринчи навбатда айбдорларни жавобгарликка тортиш керак. У яна бир муҳим нуқта Украинанинг НАТОга қўшилиши эканини таъкидлади.

«Кремль бу урушда аллақачон мағлуб бўлди, сафарбарлик унинг мағлубиятини кечиктирмоқда. Украина ҳудудларни озод қилгандан сўнг ва Россия мағлубияти расман эълон қилингач, ҳужум такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қилиш керак. Ҳаммаси оддий: махсус трибунал, уруш муаллифларига ҳукмлар ва Украинанинг НАТОга қабул қилиниши», — дейди у.

Подоляк уруш қандай тугашини ва Россия билан музокара олиб бориш шартини ҳам маълум қилганди. Жумладан, музокара учун Россия Украинадан қўшинларини олиб чиқиши ва элитасини ўзгартириши керак.

«Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб, Украина ҳудудларини озод қилиши керак. Россия элитаси трансформациядан ўтиши зарур. Шундан сўнг музокаралар бошланиб, конструктив мулоқот бўлади. Унда Россиянинг халқаро ҳуқуққа қайтиши, товон тўлови миқдори ва Ялтадаги махсус трибуналга йиғилиш жадвали келишиб олинади», — деган эди Подоляк.

Шунингдек, у Украинадаги уруш қандай тугашини ҳам прогноз қилганди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар