• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил январь—октябрь ойлари бўйича улгуржи савдо айланмасини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мамлакат бўйича улгуржи савдо айланмаси 184,1 трлн сўм яъни 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларига нисбатан 26 фоизга ўсган.

Таркибий қисмлари 72 фоиз микрофирма ва кичик корхоналари ва 28 фоиз йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келди.

Кичик бизнес субъектларининг улгуржи савдо айланмасидаги улуши 132,5 трлн сўмни ташкил қилган. Бу эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга ўсишни англатади.

Товар айланмасида энг юқори улуш Тошкент шаҳрида — 58,4 фоиз. Кейинги ўринларда Тошкент (7,7 фоиз) ва Фарғона (5,6 фоиз) вилоятларига тўғри келади.

Юқори ўсиш суръатларига эга йирик корхоналар Бухоро (233,8 фоиз), Навоий (163,2 фоиз) ва Сурхондарё (144,5 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Сўнгги йилларда улгуржи савдода давлат секторининг ўрни пасайиб бормоқда. Ушбу секторнинг жами улгуржи товар айланмасидаги улуши 0,1 фоизни ташкил қилди.

Нодавлат тасарруфга эга субъектлар томонидан улгуржи савдо айланмаси 184 трлн сўмни ва давлат тасарруфига эга корхоналар томонидан 108,1 млрд сўмни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида давлат мулкини ҳали ҳам Тошкент шаҳрида (0,1 фоиз), Навоий (0,15 фоиз) ва Андижон (0,03 фоиз) вилоятларида сақланиб қолинганлигини кўриш мумкин.

Бошқа барча ҳудудларда улгуржи савдо тўлиқ нодавлат мулкка тегишли.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар