• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

«Yandex.Maps» хизмати дунёнинг умумий харитасидаги давлатлар чегараларини олиб ташлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: Yandex

Янги харита физик-географик хусусиятга эга бўлади ва кўпроқ табиий объектларга урғу берилади.

Яқин келажакда «Яндекс» харитаси физик-географик хусусиятга эга бўлади. Унда урғу давлатлар чегараларига эмас, балки табиий объектларга қаратилади, — дейилади хабарда. 

Компаниянинг аниқлик киритишича, янгиланиш ҳам веб-версияга, ҳам мобил иловага таъсир қилади. Ўзгаришлар аста-секин пайдо бўлади.

Бизнинг вазифамиз — одамларга дунёни кўрсатиш. Шунинг учун харитада тоғлар, дарёлар, қутб доиралари чизиқлари ва ушбу турдаги харитага хос бўлган бошқа маълумотлар пайдо бўлади, — дейди «Яндекс».

Аввалроқ Евроиттифоқ санкцияларига учраган «Яндекс» асосчиси Аркадий Волож барча лавозимларидан бўшагани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар