• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Актриса Машҳура Зулфиқорова икки фарзанди билан турмушидан ажралишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

«Хўжайиним билан бир-биримизни севиб турмуш қурганмиз. Лекин мен бухоролик бўлганим учун уйидагилари норози бўлган.

Нима учун, мен раҳматли отамнинг қаерлик эканлигидан уялишим керак? Улар ‘Бўлмайди, бу, келгиндилар’, деган.

2003 йилда тўйимиз бўлди, 2004 йилда қизим туғилди. Лекин улар мени қабул қила олмади. ‘Бизга ўхшамайди’, дейишди. Мен чидадим, ҳеч кимга кўз ёшимни кўрсатмадим. Қизим уч ёш бўлганида эса, ‘Керакмассан’, деб кўчага ҳайдашди. Онамга ‘Қизинг ўғил туға олмайди. Ўғлимга онаси ўпмаганидан олиб берамиз, у ўғил туғиб беради’, дейишган. Шундан кейин, Аллоҳдан ўғил фарзанд беришини сўраганман. Ўғилли бўлганимдан кейин, энди тинч яшаб кетсам керак, деб умид қилдим. Лекин адашган эканман. Таъна-дашномлар давом этди, охири бўлмади», — дейди актриса.

Актриса фарзандли билан

Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

Маълумот учун, Машҳура Зулфиқорова «Комила», «Хон», «Муҳаббат ва нафрат» каби фильмлар, «Қора атиргул», «Заҳарли томчилар», «Фитна» ҳамда «Дайди қизнинг дафтари» каби сериалларда суратга тушган. Томошабинлар уни салбий образларнинг маҳоратли ижрочиси сифатида яхши танийди.

Ўхшаш янгиликлар