• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Хонанда ва актриса Женнифер Лопес 2021 йилнинг 24 июль куни 52 ёшни қаршилади. Тенгдошларига нисбатан анча ёш ва латофатли кўринадиган хонанда таваллуд айёми муносабати билан Valerie номли яхтани ижарага олган.

Фото: Getty Images

Узунлиги 85 метрни, кенглиги эса 14 метрни ташкил қиладиган кема ҳайбати билан кишини лол қолдиради. У 17 нафар меҳмонга мўлжалланган олтита бўлмани ўз ичига олади. Ташриф буюрганлар юқорига кўтарилиш учун лифтдан фойдаланса ҳам бўлади. Бурун қисмида ҳовузи бор кеманинг ичкарисидаги меҳмонхонада роял, массаж кабинаси, жакузи, кинотеатр ҳамда океан фонида кун ботишини томоша қилиш имконини берувчи зал мужассам. Бундай ўзига хос ҳордиқ чиқариш 130 миллион доллар туради.

Ижодкор туғилган кунига Бен Аффлекдан ташқари, яна кимларни таклиф қилгани номаълум. Женнифер Instagram саҳифасида Бен билан тушган суратини жойлаганидан кейин мухлислар жуфтликнинг такрор бирга эканидан хабар топган. «Бенниферлар қайтди», «Ҳеч қачон 52 ёшингдаги сингари яхшироқ кўринмагансан. Сизларнинг такрор бирга эканлигингизни кўриш нақадар яхши», — деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилар.

Фото: «Starhit»

Эслатиб ўтамиз, жуфтлик 2021 йилнинг бошида муносабатларини қайта тиклаган. Аввалига дўстона ёзишган машҳурларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ муаммо кузатилганда бир-бирини қўллаб-қувватлаганига шубҳа йўқ. Бен Ана де Армас, Лопес эса Алекс Родригес билан муносабатларига нуқта қўйган. Кейинроқ эса Лопеснинг собиқ қайлиғи билан учрашаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар