• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

Вьетнамлик машҳур дурадгорнинг YouTube’даги Woodworking Art каналида тўртинчи авлод Kia Sorento’нинг мини нусхасини яратиш жараёни тасвиланган видео пайдо бўлди. Ёғоч бўлаги секин-асталик билан 1:11 масштабда етти ўриндиқли кроссоверга айланган. У ягона нусхада ясалган бўлиб, уни Etsy орқали 918,34 фунтга харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Кадр: YouTube

Kia Sorento’нинг нусхасини ясашда уста Фуцзянь сарвининг ёғочидан фойдаланган. Йирик ёғоч бўлагидан у қил арра ёрдамида кузов ва ғилдиракларни ясаган, шундан сўнг силлиқловчи машина, арра ва бошқа ускуналар ёрдамида майда деталларига ишлов берган.

Масалан, искана ёрдамида вьетнамлик уста моделнинг олд қисмига, радиаторнинг мураккаб панжараси ва барча ёзувларига, шунингдек, мотор бўлмаси, ойнатозалагичи ҳамда митти шарнирлардаги эшикларига ишлов берган. Ушбу ускуна билан салоннинг олд панелини қирққан, руль чамбараги ва ўриндиқлари айланади.

Woodworking Art каналидаги бошқа моделлар каби ёғоч Sorento металл амортизаторлар ва захира ғилдирагига эга бўлган. Видео 10 дақиқадан ортиқ давом этади, аммо аслида унинг устида қанча вақт иш олиб борилгани номаълум.

Аввалроқ вьетнамлик дурадгор Чионг Ван Дао оддий ёғоч бўлакларидан Ferrari 250 GTO нусхасини яратиш жараёни тасвирланган видео билан бўлишганди.

Ўхшаш янгиликлар