• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Машҳурларнинг ҳаёти ёрқин ва ноодатий кўринади, аммо баъзида чиройли ҳикоялар ортида ёқимсиз реаллик яширинган бўлади. Юлдузлардан кимлар биографияси билан боғлиқ ёлғон маълумот тарқатгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Анжелина Жоли

Фото: Woman’s Day

Анжелина Жоли ёшлигида бошқачароқ бўлган — рок тинглаган, қора бўёқлардан фойдаланиб бўянган ва тақиқланган моддаларни қабул қилган. Ўзига жалб қиладиган образ яратиш учун актриса келиб чиқиши ирокез ҳиндулари билан боғлиқлигини таъкидлаган. Унинг оила аъзолари бу маълумотни инкор этганига қарамай, аксарият мухлислар Анжелинанинг сўзларига ишонишда давом этади. Аслида эса актрисада она томондан француз, голландиялик ва немислар қони бор. Отасининг келиб чиқиши ҳам немисларга бориб тақалади.

Жастин Бибер

Фото: Woman’s Day

2012 йилда Twitter саҳифасида камераси ва ноутбуки ўғирлаб кетилганини маълум қилган Жастин суратлари тарқалиши эҳтимоли борлигини қўшимча қилган. ОАВ вакиллари воқеалар ривожини кузатган, аммо сенсация содир бўлмаган. Аммо сал ўтиб хонанданинг Ники Минаж билан бирга ижро қилган «Beauty and a beat» қўшиғи премьераси бўлиб ўтган.

Витас

Фото: Woman’s Day

Витас карьераси бошланишида танаси жабра (ойқулоқ) билан қопланганини маълум қилган. Бунга ишонган айрим мухлислар узоқ вақт давомида қўшиқчини одам-амфибия деб ҳисоблаган. Бу уйдирма экани, унинг муаллифи эса хонанданинг продюсери Сергей Пудовкин экани маълум бўлган. Нима бўлганда ҳам хонанда машҳурликка эришишга муваффақ бўлган. Унинг исми энг машҳур россиялик қўшиқчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган.

Анастасия Волочкова

Фото: Woman’s Day

Балерина шахсий муносабатларини кўз-кўз қилгани сабаб кўп бора муаммоларга ўралашиб қолган. 2010 йилда унинг чилилик миллионер Мигель билан учрашиб юргани ҳақида маълумот тарқалган. Кейинчалик журналистлар Анастасиянинг қайлиғи, оддий актёр эканини билишга муваффақ бўлган. Игорь Вдовин билан сохта турмуши эса мухлислар ҳафсаласининг яна бир марта пир бўлишига сабаб бўлган. Тантана кўзбўямачилик бўлиб чиққан, устига-устак жуфтлик эр-хотин сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлган.

Николь Шерзингер

Фото: Woman’s Day

«The Pussycat Dolls» гуруҳининг собиқ иштирокчиси машҳурлик вақтида ёши билан боғлиқ ёлғон (2 ёшга кичик) маълумот айтган. Бунинг сабаби хонанданинг ёш аудиториясига яқин бўлишни истагани билан боғлиқ бўлган.

Тайра Бэнкс

Фото: Woman’s Day

Аксарият юлдузлар ёшни яширишнинг ҳеч қандай ёмон тарафи йўқ деб ҳисоблайди. Масалан, Тайра Бэнкс моделлар кўринишидан келиб чиқиб саволга жавоб беришдан қочмаслиги кераклигини айтади. «Мода саноати ёшликнинг шайдоси ҳисобланади. Суҳбат давомида ёлғон гапириш керак ёки йўқлиги борасида шубҳа қилиш керак эмас. Ёшингиз 25 да, аммо 17 яшар қизлардек кўринасизми, демак, ўзингизни 16 ёш деб айтинг. Кейин Европага намойиш учун жўнаб кетаётганингизда аэропортда паспортингиз текширилганда, ҳақиқий маълумот фош бўлади. Аммо бу вақтга келиб ҳеч кимнинг ёшингиз билан иши бўлмай қолади», — дейди у. Ташқи кўринишига жуда ҳам эътиборли бўлган супермодель пластик жарроҳларга мунтазам равишда мурожаат қилиб туради. Бундан кўзланган мақсад ҳақиқий ёшини беркитиш бўлса, не ажаб.

Ўхшаш янгиликлар