• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида эндокринологик касалликларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ер юзи бўйича 665 миллиондан ортиқ одам эндемик бўқоқ ва қалқонсимон безнинг бошқа касалликларидан азият чекмоқда. 1,5 миллиард инсон эса ёд танқислиги хасталиклари ривожланиш хавфига эга.

Тадқиқотларга кўра, фуқаролар томонидан кунлик ўртача ёд истеъмоли сезиларли даражада камайган бўлиб, бор-йўғи 32-64 мкг.ни ташкил этмоқда (зарур бўлган минимал миқдори эса–150-200 мкг).

Ҳозирда республикада ёд танқислиги тарқалиш даражаси 31 фоизни ташкил этади. Бунда кўрсаткич сўнгги 20 йилда 2,5 баравардан ортиқ пасайган.

Ёдлаш учун истеъмол қилинадиган туз намуналари таҳлили ҳудудларда истеъмол қилинаётган 10 фоиздан 53,3 фоизгача ош тузининг таркибида ёд миқдори камлиги аниқланган.

Ўхшаш янгиликлар