• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Марказий банк Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида нархлар кўпроқ ўсганини маълум қилди. 2022 йилнинг октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 12,2 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси эса 15,9 фоизни ташкил этди.

Фото: Марказий банк

Фото: Марказий банк

Ҳудудлар кесимида, 7 та ҳудудда умумий ва озиқ-овқат инфляция кўрсаткичлари мамлакат бўйича ўртача инфляциядан баландроқ бўлди.

Умумий инфляция қолган ҳудудларга нисбатан баландроқ бўлган ҳудудлар: 

  • Қорақалпоғистон Республикаси; 
  • Навоий;
  • Фарғона;
  • Сирдарё;
  • Сурхондарё;
  • Бухоро вилоятлари;
  • Тошкент шаҳри. 
Озиқ-овқат нархлари ўсиши суръатлари қолган ҳудудларга нисбатан юқорироқ ҳудудлар:
  • Қорақалпоғистон Республикаси; 
  • Сурхондарё; 
  • Сирдарё; 
  • Навоий; 
  • Андижон; 
  • Наманган; 
  • Фарғона вилоятлари.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар