• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image

Ўзбекистонда 2021 йил январь—сентябрь ойлари якунларига кўра, 5 мингга яқин фуқаро гиёҳвандликка қарам кишилар ҳисобида турибди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош наркологи, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Зарифжон Ашуровга таяниб, вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ашуровнинг сўзларига кўра, гиёҳвандликка қарам кишилар ҳисобида турган фуқароларнинг 31 фоизини 20-40 ёшдагилар ташкил этади. Бундан ташқари, уларнинг 1,8 фоизида ОИВ инфекцияси аниқланган.

«Ушбу глобал хавф кўлами кенгайиши унга қарши кураш самарадорлигини оширишни тақозо этяпти. Шу мақсадда яқинда ҳамдўстлик давлатларининг наркология соҳасида фаолият олиб борувчи етакчи мутахассислари Россия пойтахтида тўпланишди. Биз ҳам Ўзбекистон делегацияси таркибида ана шу тадбирда қатнашдик.

Ташрифимиз доирасида хорижлик ҳамкасбларимиз билан фикр ва тажриба алмашдик. Якунда наркология марказимиз билан Москва шаҳри наркология илмий-амалий маркази ҳамда Бошқирдистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2-сонли наркология диспансери ўртасида меморандум, В.П.Сербский номидаги наркология ва психиатрия Миллий тиббий тадқиқот маркази билан эса келишув лойиҳаси имзоланди», — дейди у.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликни назорат қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 31 миллиондан ортиғи гиёҳванд моддалар истеъмоли туфайли жиддий касалликлардан азият чекади ва уларнинг аксарияти ёшлар. Таъкидланишича, Ер юзидаги барча ўлимлар кўрсаткичининг 23 фоизидан ортиғи наркотиклар истеъмоли билан боғлиқ.

Аввалроқ Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган 18 ёшли йигит ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар