• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Ўзбекистонда атмосфера босими ортиши туфайли ҳафта охирларига бориб қон босимидан шикоят қилувчилар сони сезиларли кўпайиши мумкин.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, 3—4 декабрь кунлари республика шимолида атмосфера босими 1045 gPa га яқин бўлиши мумкин. Бу нормал атмосфера босими кўрсаткичидан 30-35 gPa га кўп дегани.

Юқори атмосфера босими одам соғлиғига жиддий таъсир қилади. Айниқса, у аллергик, асматик ҳамда қон босими хасталиклари билан оғриётган бўлса. Бундай одамлар ҳаводаги турли кўринмас майда заррачаларга агрессив бўлишади, аксига олиб, антициклон тинч об-ҳаво шароитини тақдим этиб, бу каби зарралар ҳавода кўп муддат муаллақ сақланишига олиб келади.

Давомли юқори босимли антициклон инсон танасида бош ва юрак оғриғи, иш фаолиятининг сустлашиши, умумий заифлик билан намоён бўлади. Атмосфера босимининг кўтарилиши қондаги лейкоцитлар сонини камайтириш орқали организмнинг ҳимоя функцияларига салбий таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси инсон саломатлигини сезиларли даражада оғирлаштиради. Организмни турли юқумли касалликларга мойил қилиши мумкин.

«Антициклон таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб тетиклаштирувчи енгил душ қабул қилиш, енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш рационига калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилади. Инсоннинг иммун ва асаб тизимига юкни камайтириш, зўриқтирмаслик мақсадида, озгина маълум муддат кундалик иш режимини ҳам ўзгартириш лозим. Иложи бўлса, антициклоннинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида, кўпроқ дам олган маъқул», — дейди мутахассис.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда антициклонлар 2,5 сутка узоғи билан 3,5 суткагача давом этади.

Ўхшаш янгиликлар