• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Энергетика вазирлиги 26 январь соат 18:00 ҳолатига кўра, республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатдаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида барча чоралар кўриб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси — барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд (100 фоиз).

Андижон вилояти (45 фоиз) — Андижон шаҳар 70 фоиз, Хонобод тумани 80 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 10 фоиз электр таъминоти мавжуд;

Бухоро вилояти (80 фоиз) — Қоракўл тумани 60 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 100 фоиз электр таъминоти мавжуд;

Жиззах вилояти (100 фоиз) — барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

Қашқадарё вилояти (40 фоиз) — Қарши шаҳар 80 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 5 фоиз электр таъминоти мавжуд;

Навоий вилояти (95 фоиз) — Хатирчи тумани 80 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 100 фоиз электр таъминоти мавжуд;

Наманган вилояти (77 фоиз) — Наманган шаҳри 75 фоиз, Мингбулоқ тумани 75 фоиз, Косонсой тумани 75 фоиз, Норин тумани 80 фоиз Поп тумани 70 фоиз, Тўрақўрғон тумани 75 фоиз, Уйчи тумани 75 фоиз, Учқўрғон тумани 80 фоиз, Чортоқ тумани 75 фоиз, Чуст тумани 75 фоиз, Янгиқўрғон тумани 80 фоиз, Наманган тумани 80 фоиз электр таъминоти мавжуд;

Самарқанд вилояти (55 фоиз) — Каттақурғон шаҳар 50 фоиз, Каттақурғон тумани 90 фоиз, Жомбой тумани 90 фоиз, Пасдарғом тумани 10 фоиз, Нарпай тумани 70 фоиз,Тайлоқ тумани 70 фоиз, Ургут тумани 80 фоиз, Самарқанд шаҳар 95 фоиз электр таъминоти мавжуд;

Сурхондарё вилояти (65 фоиз) — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 фоиз, Термиз шаҳри 70 фоиз, Термиз туман 60 фоиз, Олтинсой тумани 70 фоиз, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 10 фоиз электр мавжуд;

Сирдарё вилояти (55 фоиз) — Ширин шаҳри 100 фоиз, қолган туман ва шаҳарларда 45 фоиз электр таъминоти мавжуд таъминоти мавжуд;

Тошкент вилояти (80 фоиз) — Ангрен шаҳар 30 фоиз, Бекобод шаҳар 60 фоиз, Нарафшон шаҳар 10 фоиз, Олмалиқ шаҳар 60 фоиз, Оҳангарон шаҳар 50 фоиз, Чирчиқ шаҳар 80 фоиз, Янгийўл шаҳар 50 фоиз, Бука тумани 15 фоиз, Бўстонлик тумани 70 фоиз, Зангиота тумани 100 фоиз, Қибрай тумани 80 фоиз, Қуйи Чирчиқ тумани 60 фоиз,Оҳангарон тумани 50 фоиз, Паркент тумани 70 фоиз, Пискент тумани 20 фоиз, Тошкент тумани 80 фоиз, Ўрта Чирчиқ тумани 20 фоиз, Юқори Чирчиқ тумани 70 фоиз, Чиноз тумани 90 фоиз, Янгийўл туман 80 фоиз электр таъминотига уланган;

Фарғона вилояти (70 фоиз) — Данғара тумани 50 фоиз, Фарғона тумани 70 фоиз, Ўзбекистон тумани 50 фоиз, Риштон тумани 50 фоиз, Бувайда тумани 40 фоиз, Қўқон шаҳар 100 фоиз, Тошлоқ тумани 50 фоиз, Марғилон шаҳар 60 фоиз, Қўштепа тумани 50 фоиз, Боғдод тумани 50 фоиз, Олтариқ тумани 50 фоиз, қолган туман ва шаҳарларида 100 фоиз электр таъминоти мавжуд;

Хоразм вилояти (100 фоиз) — барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

Тошкент шаҳри (100 фоиз) — барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.

Ўзбекистонда кузатилган электр энергиясининг йирик носозлиги хронологияси

25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ эса тибандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилганди.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Кейинроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «вазият шахсан президент назорати остида» эканини маълум қилиб, фуқароларни саросимага тушмасликка чақирди. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергиясида кузатилаётган носозлик бўйича комиссия тузилди. Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси тўлиқ тикланганини хабар қилди. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тикланди. Тошкент ИЭСнинг фаолияти қисман тикланиб, 7 та энергоблокдан 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди.

Энергия танқислиги ортидан Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди.

ССВ Зангиота ковид-марказларидаги электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.

26 январь соат 02:30 га бориб Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида электр таъминоти тўлиқ тиклангани хабар қилинди.

Ўхшаш янгиликлар