• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.2°C
Detail image

Ўзбекистон МДҲ ҳудудида пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркалашни бошлаган биринчи ва ягона мамлакат бўлди, дея хабар қилмоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Тамаки ва алкоголли ичимликлар, шу жумладан, пиво маҳсулотларини рақамли ёрлиқлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш CRPT Turon компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тизимни татбиқ этиш доирасида «Асл белгиси» номли миллий ахборот тизими ишга туширилди ва 2021 йил 1 январдан тамаки ва алкоголли маҳсулотларнинг мажбурий рақамли маркировкаси бошланди. 1 апрель ҳолатига кўра, тизимда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тармоғининг 7800 дан ортиқ иштирокчилари рўйхатдан ўтказилди.

Худди шу ҳукумат қарори билан Давлат солиқ қўмитаси зиммасига 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ёрлиқли пиво маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминлаш вазифаси қўйилди. Шу куни мамлакатнинг учта энг йирик пиво заводларида (бозорнинг 76,9 фоизи) ёрлиқли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Россияда пиво маҳсулотларини маркалаш 1 апрелда бошланган ва у 31 августгача давом этадиган эксперимент босқичида. «РБК» маълумотларига кўра, ёрлиқли маҳсулотларни тайёрлашнинг ўртача вақти тўрт ойдан тўққиз ойгача давом этади, унинг амалга жорий этилиши сентябрь ойидан олдин бошланмайди.

Бундан аввал Ўзбекистонда спиртли ичимликлар учун минимал нархлар 20 мартдан кўтарилганди.

Ўхшаш янгиликлар