• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image

Disney+ компанияси Home, sweet home alone номи остида тақдим этиладиган «Уйда ёлғиз» фильми ремейкининг биринчи трейлерини эълон қилди. Ролик YouTube’даги 20th Century Studios каналида пайдо бўлган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Кадр: YouTube

Худди оригинал лентадаги каби бош қаҳрамон Маколей Калкиннинг ота-онаси уни Рождество байрамида уйида унутиб қолдиради. Унинг ролини «Жожо лақабли қуён» фильми билан танилган 13 ёшли Арчи Йейц ижро этади.

Сюжетга кўра, болакай эр-хотин жиноятчилар ўғирламоқчи бўлган оилавий ёдгорликни ҳимоя қилиши керак.

Ремейкка Дэн Мейзер режиссёрлик қилган. Сценарийни Saturday Night Live шоуси муаллифлари Мики Дей ва Стритер Сейделл ёзган.

Маълумот учун, Крис Коламбус ва Жон Хьюзнинг «Уйда ёлғиз» фильми биринчи бор 1990 йилда экран юзини кўрган. У АҚШ тарихидаги энг кассабоп Рождество фильмига айланган ва «Оскар» ҳамда «Олтин глобус»ни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида режиссёр Крис Коламбус Insider’га берган интервьюси давомида ҳозирда Disney+ учун қайта яратилаётган «Уйда ёлғиз» комедиясининг ремейкини муҳокама қилганди. Режиссёр янги версия нимага кераклигини умуман тушунмаслигини ва бундан «барибир яхши нарса чиқмаслигини» айтган.

Ўхшаш янгиликлар