• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Премьер Лига доирасидаги ҳар бир уй ўйинида ўртача 8 мингга яқин чипта сота олмаяпти.

Фото: Getty Images

Бу АПЛ клублари орасида энг ёмон кўрсаткич бўлиб турибди. Ҳар бир уй ўйинидан кўрилган йўқотиш 165 минг фунтни ташкил қилмоқда, дея хабар қилмоқда Daily Mail.

«Шпорлар» уй ўйинларини ўтказадиган «Тоттенҳэм Ҳотспур» стадиони 2019 йилда очилган. Клуб аренанинг қурилишига 1 миллиард фунт сарфлаганди.

Чипталар сотувидан тушадиган даромаддан қуруқ қолиш бўйича иккинчи ўринда Лондоннинг яна бир жамоаси «Челси» бормоқда — 154 минг фунт. Бу кўрсаткич борасида энг яхши натижа «Лестер»да. «Тулкилар»нинг ҳар бир уй ўйинида ўртача 250 та жой ортиб қолмоқда, бой берилган даромад эса 6 минг фунтни ташкил қилади.

Фото: Daily Mail

Ўхшаш янгиликлар